Тожикистон президенти Арипов билан учрашувда сув масаласи бўйича нима деди?
Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалалари бугун Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва республикага амалий ташриф билан келган Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов томонидан муҳокама қилинди. Бу ҳақда «АП» хабар бермоқда.
Хусусан, савдо чекловларини бартараф этиш, фуқароларнинг икки томонлама сафарлари тартибини соддалаштириш, товарларни ташиш учун тарифларни пасайтириш, мавжуд темир йўлларни тиклаш, чегара ҳудудидаги миналаштирилган майдонларни тозалаш, назорат-ўтказиш пунктларини очиш ва бошқа масалалар муҳокама этилган.
«Давлат раҳбари сув ва энергетика ресурсларидан фойдаланиш борасида давлатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади. Унинг қайд этишича, Тожикистон минтақа мамлакатлари учун бу жиҳатдан ҳеч қачон муаммо яратмаган, аксинча сув ва атроф-муҳит соҳасидаги ҳамкорликни ҳар доим қўллаб-қувватлаган», - дея хабар берган ТР президенти матбуот хизмати.
Учрашувда шунингдек, минтақавий ва глобал таҳдидлар, жумладан, терроризм ва экстремизмга қарши курашда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
12:26 / 15.11.2024
Роғун ГЭСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
18:33 / 04.11.2024
Абдулла Арипов Шанхайда Хитой бош вазири билан учрашув ўтказди
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024