«LG OLED каньони» CES меҳмонларида ҳайрат уйғотди
LG Electronics компаниясининг ажойиб мослашувчан тижорат дисплейларидан иборат ноёб ҳажмдаги инсталляция бу ҳафта Лас-Вегасдаги CES® 2018 кўргазмасига ташриф буюрувчиларни ҳайратга солди. Ўзаро боғланган 246 та ичига ботган ва бўртиб чиққан LG Open Frame OLED-дисплейи 2,74 метр баландликда минглаб томошабинларга ноёб визуал тажрибани тақдим этди.
LG OLED технологияси ёрқинлик ва тасвир сифатини аниқ назорат қилиш учун ўз-ўзини ёритадиган пикселлардан фойдаланади. Экранга алоҳида ёруғлик манбаи талаб қилмагани учун, максимал қулайлик, нозиклик ва мослашувчанликка эришиш мумкин бўлди. LG Open Frame OLED ноёб технологияси B2B сектори учун дисплейларда қўлланилиб, мослаштирилган ёндашувдан фойдаланиш имконини беради, бу эса дисплейларни бир вақтнинг ўзида санъат асарига ва функционал электрон белгига айлантиради.
LG OLED каньони 90 та ичига ботган ва 156 дона бўртиб чиққан Open Frame экранлардан иборат ҳамда Las Vegas Convention Center кўргазма жойига асосий кириш ери яқинида, LG стендида меҳмонларни кутиб олади. Ташриф буюрувчилар 28 метрли каньонни айланиб кўриб, 2 миллиардлаб ўзи ёритилувчи OLED-пикселларидан ишлаб чиқарилувчи тасвирлардан ҳайратда қолдиришлари мумкин. Ўрмонлар, музликлар, шаршаралар, қор бўронлари ва бошқа табиат мўъжизаларининг тасвирларидан иборат ажойиб визуал тажриба Dolby Atmos’дан (СМ) ҳажмли товуш билан тўлдирилган бўлиб, у 2018 йилги LG OLED TV телевизорлар қаторида ҳам ишлатилади.
LG OLED технологияси LCD ва LED экранлардан ажратиб турадиган, янги юқори даражадаги дисплейлар қаторини яратди, улар сифат жиҳатидан ҳайратланарли тасвирни мукаммал қора рангда ва ҳаттоки кенг бурчакни кўринишда ҳам ажойиб ранглар билан бера олади. OLED-технологиясининг ҳар бир пикселни алоҳида-алоҳида ёқиш ва ўчириш бўйича ноёб имконияти туфайли LG OLED дисплейлари рангларини аввалги каби ёрқин ва қарама-қарши равишда тақдим этади.
Лас-Вегасдаги кўргазма залининг 11100-сонли Марказий залида жойлашган CES 2018’даги LG стендига ташриф буюрувчилар LG OLED каньонига бу ҳафта ташриф буюришлари мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
23:49 / 11.11.2022
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш этди
16:56 / 24.08.2022
LG NanoCell билан хонанинг исталган нуқтасидан тасвир сифати ва ёрқинлиги
09:00 / 19.08.2022