Жаҳон | 10:25 / 16.01.2018
17832
2 дақиқада ўқилади

Нью-Йорк мэри Трампга қарши чиқди

Фото: AP

Нью-Йорк мэри Билл Де Блазио АҚШ президенти Дональд Трампнинг қашшоқ давлатлардан бўлган мигрантларга нисбатан сиёсатига қарши ташкиллаштирилган маршда иштирок этди.

"Бугун шу ерга келган ҳар бир инсон ўша, биз орзу қилган ва хоҳлаган Американи қўллаб-қувватлайди. Бу ер барча учун, ҳамма ҳурмат қилинадиган жой", - дея айтиб ўтди Де Блазио йиғилганларга саҳнадан мурожаат қилиб.

Трампнинг баъзи давлатлардан бўлган мигрантлар ҳақидаги гапларига норозилик сифатида ташкил этилган акция Нью-Йоркдаги Таймс-сквер майдонида бўлиб ўтди. Акция: "Ирқчиликка қарши марш: Ҳаити ва Африкани қўллаб-қувватланг" шиори остида ташкил этилди. Кўплаб иштирокчилар Таймс-скверга Ҳаити ҳамда АҚШ байроғи билан келишган.

«Бундай бўлмаган!» - Трамп ўз сўзларини яна тан олмади

Трампнинг дунё ҳамжамиятининг кескин муносабатига сабаб бўлган сўзлари унинг Оқ уйда конгрессменлар билан учрашуви давомида янграган. Маълумотларига кўра, сенатор-демократ Дик Дурбин иммиграция муаммосини муҳокама қилиш вақтида Ҳаитини эслаганда, Трамп нима учун кимдир АҚШга Ҳаити ва Африка давлатлари каби “қўланса”дан муҳожирлар келишини исташини сўраган. 

Мавзуга оид