Назарбоев қозоғистонликлар учун АҚШга визасиз кириш йўлга қўйилишига умид билдирди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашувда АҚШ фуқаролари учун Қозоғистонга визасиз кириш эълон қилинганига “жавоб чораси” кутиб қолишини айтди.
“Қозоғистон АҚШ фуқаролари учун визасиз тартиб эълон қилди. Биз жавоб чораси бўлишини кутиб қоламиз. Шунингдек, давлатларимиз орасида илк бор авиаалоқа очилмоқда”, деб айтди Назарбоев Трамп билан учрашувда.
Назарбоев америкалик ҳамкасбини иқтисодий ютуқларга эришгани билан табриклади.
Нурсултон Назарбоев АҚШга 16 январда ташриф билан келди ва у ерда 18 январгача қолади. Назарбоев Трамп билан учрашувдан ташқари, БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида иштирок этади ва АҚШнинг расмий ҳамда ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашади.
Қозоғистон 1 январдан БМТ Хавфсизлик кенгашида раислик қилишга киришди. Қозоғистон илк бор Хавфсизлик кенгаши аъзоси бўлди ва илк бор унда раислик қилмоқда. Шу муносабат билан Назарбоев 18 январда Хавфсизлик кенгашида оммавий қирғин қуроллари тарқатилмаслиги мавзусига бағишланган брифингда нутқ сўзлайди.
Мавзуга оид
18:48 / 05.11.2024
Green Card учун онлайн рўйхатдан ўтиш 2 кунга узайтирилди
22:25 / 04.10.2024
Мўғулистон визаларни электрон шаклда беришни бошлади
22:50 / 04.09.2024
АҚШ хорижлик талабаларга виза бериш жараёнини соддалаштирди
13:09 / 31.08.2024