Ўзбекистон | 10:33 / 18.01.2018
6302
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон икки томонлама муносабатларни муҳокама қилди

Фото: UzDaily

2018 йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қозоғистон Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Ерик Утембаев билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Учрашув чоғида Қозоғистонда Ўзбекистон йилини ўтказишнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, икки томонлама ва минтақа кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Мавзуга оид