Жаҳон банкининг бош иқтисодчиси Пол Ромер лавозимидан кетишга қарор қилди. Бу ҳақда Financial Times нашри хабар тарқатди.
Қайд этилишича, Ромер ўз лавозимида 15 ой мобайнида меҳнат қилган.
Таъкидланишича, Пол Ромер Нью-Йорк университетидаги ўз ишига қайтишни хоҳламоқда.
Шунингдек билдирилишича, Ромер бу лавозимда иш бошлаганидан бери Жаҳон банкининг бошқа иқтисодчилари билан ўзаро можаролар гирдобида қолган.











