Қишлоқ хўжалигида дронлардан фойдаланиш бошланмоқда
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК илк «Птеро G1» учувчисиз авиация тизимларини қабул қилиб олди. Айни дамда ушбу тизимлар ҳужжатларини расмийлаштириш ва синов жараёни давом эттирилмоқда. Бу ҳақда ХК ахборот хизмати хабар берди.
Бундан ташқари, «Беспилотные технологии» МЧЖ компанияси учувчисиз авиация тизимларининг қуйидаги хизмат турларини таклиф этади:
Қишлоқ хўжалигида:
- қишлоқ хўжалиги ер майдонлари мониторинги ва ўлчовини олиб бориш, шу жумладан сабзавот, полиз экинлари, узум, картошка ҳамда боғлар;
- қишлоқ хўжалиги экинлари, шу жумладан сабзавот, полиз маҳсулотлари, узум, картошка ва боғларнинг униб чиқиши ҳамда етилишини баҳолаш, шунингдек, уларнинг ривожланиш суръатларини кузатиш;
- фермер ва деҳқон хўжаликларидан мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ҳамда узумни давлат буюртмаси бўйича харид қилиш борасида шартномалар бажарилишини мониторинг қилиш;
- ҳайдаладиган ерлар ва бўш турган ер майдонларини аниқлаш;
- ер ҳолатини баҳолаш;
- кутилаётган ҳосилга эришиш учун агротехнологик ишлар комплексини режалаштириш ва бошқалар.
Мавзуга оид
10:47 / 11.11.2024
Россия 145 та дрон билан Украинанинг йирик шаҳарларига ҳужум қилди
20:46 / 07.11.2024
Президент 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлашни буюрди
19:07 / 07.11.2024
2025 йилда каналларни бетонлаштиришга 800 миллиард сўм ажратилади
18:21 / 07.11.2024