Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Океанияда бортида 50 киши бўлган паром изсиз йўқолди
Янги зеландиялик ва фижилик қутқарувчилар 18 январда Кирибатининг сув ҳудудларида йўқолиб қолган “Бутираои” йўловчи паромини биргаликда қидиришмоқда. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.
Паром 18 январда рейсга чиққан ва 20 январда манзилга етиб келиши керак бўлган. Янги Зеландия ҳукумати маълумотларига кўра, кема яқинда йўқолган деб эълон қилинди. Бунгача қидирувни фақат фижилик қутқарувчилар олиб боришган. Таъкидланашича, паромда 50га яқин киши бўлган.
“Бутираои” пароми Океания ороллари ўртасида рейслар бажарган. Охирги рейснинг узунлиги 240 км га яқинни ташкил қилиши керак бўлган. Паром узунлиги 17,5 метр келадиган ёғоч катамаран бўлиб, унда таъкидланишича, ҳаракатлантирувчи парраги билан муаммолар бўлган.
Мавзуга оид
20:01 / 28.07.2024
Эркаклар ва аёллар алоҳида яшайдиган, тошда таом тайёрлайдиган қабила билан яшаган ўзбекистонликлар
12:23 / 03.03.2019
Осиё ўйинларида энди Океания мамлакатлари ҳам иштирок этади
14:45 / 30.11.2016
Австралияда намойишчилар парламент йиғилишини тўхтатиб қўйишди
10:31 / 26.09.2016