Жамият | 18:00 / 28.01.2018
33264
1 дақиқада ўқилади

Ҳеч қаерда ишламаган шахслар ҳам пенсияга чиқиши мумкинми?

Фуқаро ҳеч қаерда ишламаган шахслар ҳам пенсияга чиқиши мумкинмилиги, чиқа олса неча ёшдан чиқиши кераклигини сўраб мурожаат қилган. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги каналида келтирилган.

Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунига асосан иш стажига эга бўлмаган фуқаролар ва уларнинг оилалари давлат пенсиялари олиш ҳуқуқига эга эмас.

Уларнинг ижтимоий таъминланиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори билан тасдиқланган Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга асосан  иш стажига эга бўлмаган шахсга ёшга доир нафақа меҳнатга лаёқатли вояга етган фарзандлари, қариндошлари ёки Оила кодексига мувофиқ уларни таъминлашга мажбур бўлган бошқа шахслар бўлмаган тақдирда тайинланади.

Мавзуга оид