Иқтисодиёт | 17:55 / 29.01.2018
20561
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзбек кийим-кечак маҳсулотлари TREND’да

Фото: Shofirkon Ekvatorial Teks

Ҳар қандай бизнес фаолият кичик ишлаб чиқариш жараёнидан бошланиши тажрибада кўп синалган. Мисол учун бундан 9 йил аввал ташкил этилган Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги "Shofirkon Ekvatorial Teks" МЧЖ ҳам фаолиятини маҳаллий аҳоли учун кийим-кечак ишлаб чиқаришдан бошлаган эди. Бугунга келиб 210 нафар мутахассислардан иборат корхона Республикамиз аҳолиси учун хориждан келтирилган сифатли газламалардан тикилган кийим-кечаклар етказиб беришда фаол.  

Ўтган йилнинг 1-чорагидан бошлаб ташкилот Миллий банк кредити эвазига ўз фаолиятини кенгайтирди ва ички бозорни 360 000 дона тайёр кийим-кечак билан таъминлаб, йилига 14760,0 млн. сўмлик даромадга эришди. Таъкидлаш жоизки, кредитлар асосан, ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга ва асбоб ускуналар харид қилишга йўналтирилиб, мазкур  корхона ҳам банк маблағини “Juki” тикув машиналари харид қилишга сарфлаган. Умумий қиймати 5000,0 млн. сўмни ташкил этувчи лойиҳа келгусида қўшни давлатлар ва хориж бозори учун сифатли маҳсулот етказишни режалаштирган.

Фото: Shofirkon Ekvatorial Teks
Фото: Shofirkon Ekvatorial Teks

Бу каби йирик бизнес лойиҳалар «Фаол тадбиркорлик инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» доирасида ҳам кенг кўламда амалга оширилиб, банк ва тадбиркорларнинг ўзаро ҳамкорлиги натижаси турмушимизнинг ҳар томонлама фаровонлигига  эришиш йўлида хизмат қилиши шубҳасиз.

Фото: Shofirkon Ekvatorial Teks
Фото: Shofirkon Ekvatorial Teks
Фото: Shofirkon Ekvatorial Teks

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид