Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда қариялар уйида чиққан ёнғин оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
Япониянинг Саппоро шаҳридаги қариялар уйида 1 февралга ўтар кечаси йирик ёнғин содир бўлди. Маълум қилинишича, ёнғин оқибатида 11 киши ҳалок бўлган.
NHK телеканалининг маҳаллий ўт ўчириш хизмати вакилларига иқтибос келтирган ҳолда хабар беришича, ёнғин ҳақидаги хабар маҳаллий вақт билан 31 январь соат 23.40да олинган. Воқеа жойига 40 та ўт ўчириш бригадаси юборилган.
Бинода 16 киши яшаган. Уларнинг барчаси кекса ёшли одамлар бўлиб, кам таъминланган фуқаролар учун нафақа билан таъминланганлар.
Қутқарувчилар 50 ёшдан 80 ёшгача бўлган 5 киши – 3 эркак ва 2 аёлни қутқаришга муваффақ бўлишган. 11 киши – 8 эркак ва 3 аёл ҳалок бўлган.
Ёнғин сабаби ҳозирча ўрнатилмаган. Тергов олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
22:05 / 27.06.2026
Фарғонада газ тўлдириш вақтида автобус томидаги газ баллони ёрилиб кетди
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
12:29 / 25.06.2026