Бразилия президенти Мишел Темер пенсия идораларига тирик экани ва пенсияни олмаётгани ҳақида далил-исботларни тақдим этмади, деб хабар бермоқда O Globo.
Темер Сан-Паулуда 1999 йилда пенсияга чиққан бўлиб, бунга қадар штат прокурори сифатида ишлаган.
Бразилияда пенсионерлар ҳар йили тегишли идораларда «тирик эканини исботлаш» деб номланган қайта рўйхатдан ўтиш жараёнида иштирок этишлари шарт. Буни таваллуд топган кунда қилиш керак. Темернинг туғилган куни 23 сентябрга тўғри келади, бироқ у керакли ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмади ҳамда ноябрь ва декабрь учун пенсиядан маҳрум бўлди.
Бразилия президенти маъмуриятидан тушунтиришларича, у бандлиги туфайли жараёнда иштирок эта олмаган. Шунингдек, офисдан маълум қилишларича, идораларга барча керакли ҳужжатларни юборишди.
















