АҚШда эълон қилинган ядро доктринаси матнида Россия айбланган жой бор, у қурол-яроғлар устидан назорат бўйича шартномаларни бузишга алоқадор. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Россия қурол-яроғлар устидан назорат бўйича қатор шартномалар ва мажбуриятларни бузишда давом этмоқда», - дейилади ҳужжатда.

Қўшма Штатлар давлат котиби ёрдамчиси Анита Фридтнинг таъкидлашича, АҚШ қурол-яроғлар устидан назорат масаласи бўйича музокараларга «очиқ бўлиб турибди».