Шунга мувофиқ 2018 йил 1 февраль санасидан бошлаб қўшиқлар ва унга ишланган видеоклиплар “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳузуридаги клиплар назорати бўйича Бадиий кенгашга тақдим этилади. Агар клиплар тақдим этилмай, омма эътиборига ҳавола этилса, хонандага нисбатан қонунчиликда кўрсатилган тартибда жазо жорий этилади.

Бундан мақсад, ўзбек менталитетига мос бўлмаган, маънавий саёз клиплар чиқишининг олдини олишдир. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, нафақат телеканаллар орқали, балки интернет тармоғида узатиладиган клиплар ҳам ушбу Бадиий кенгашга тақдим этилиши шарт этиб белгилаб қўйилди.