Шимолий Корея делегацияси Пёнгчангдаги қишки Олимпия ўйинлари вақтида АҚШ вакиллари билан учрашмайди. Бу ҳақда КХДР Ташқи ишлар вазирлигидан маълум қилишди.

Yonhap агентлиги 8 февраль куни Корея Марказий телеграф агентлигига таянган ҳолда бу ҳақда хабар бермоқда.

«Биз шуни аниқ маълум қиламизки, Жанубий Кореяга ташрифимиз вақтида Америка томони билан учрашиш ниятида эмасмиз», - дея Шимолий Корея ТИВ раҳбари сўзларидан иқтибос келтирган журналистлар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий кореялик дипломат АҚШ томонидан эҳтимолий ракета зарбаси ҳақида маълум қилганди.