Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмаси тизимидаги 8 нафар раҳбар ходим вазифасидан озод этилди
Фото: Dreamstime
Андижон вилояти Пахтаобод тумани тиббиёт бирлашмаси фаолияти юзасидан олиб борилган ўрганишлар натижасида туман тиббиёт бирлашмаси тизимида фаолият юритиб келаётган айрим раҳбар ходимлар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш, профилактика тадбирларини олиб бориш, шифохона ичи инфекциясининг олдини олиш каби долзарб вазифаларни қониқарсиз бажариб келаётгани аниқланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати «Kun.uz»га хабар беришича, шу муносабат билан, Пахтаобод тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Қ.Сайидумаров, туман тиббиёт бирлашмасининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Қ.Мамадалиев, туман тиббиёт бирлашмаси ҚВП координатори А.Мискинова, кўп тармоқли марказий поликлиника мудири Д.Деҳқонова, шошилинч тиббий ёрдам бўлими мудири Т.Тожибоев, жарроҳлик бўлими мудири М.Юнусов, тез тиббий ёрдам мудири Н.Мамадалиева, терапия бўлими мудири М.Тешабоева ўз лавозимидан озод этилди.
Вилоятдаги ҳар бир даволаш муассасаси раҳбарига халқ розилиги ва аҳоли манфаатлари йўлида шахсий жавобгарликни ҳис қилиб ишлаш, бирламчи тиббий хизматга бўлган эҳтиёжни сифатли ва самарали қондириш каби муҳим вазифалар тушунтирилган.
«Соғлиқни сақлаш соҳасида бирламчи тиббиёт тизими ривожисиз юқори натижага эришиш мушкул. Шу боис давлатимиз раҳбари бирламчи бўғинни такомиллаштириш, фаолияти самарадорлигини ошириш, бунда ҳар бир раҳбарни қатъий тартиб-интизом билан, шахсий жавобгарликни ҳис қилиб ишлашга ундамоқда.
Бу талабга жавоб бера олмаган, халқимиз олдидаги масъулиятни ҳис қилмаган раҳбар эса, албатта, ўз вазифасига номуносиб деб топилади», дейилган хабарда.
Мавзуга оид
15:20 / 29.12.2025
Тиббиёт ходимлари фарзандларига контрактнинг 30 фоиз қисми қоплаб берилади
10:44 / 27.12.2025
Қирғизистонда ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг ойлиги 2 баравар оширилади
22:57 / 23.12.2025
Тез ёрдамнинг етиб бориш вақти 3 баробар қисқарди – ССВ
17:35 / 13.12.2025