Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияликларнинг ўртача ёши рекорд натижага етди
Италияда туғилиш даражаси пастлиги сабабли аҳолининг ўртача ёши 45 ёшгача етди. Бу ҳақда Италиянинг статистика миллий институти маълум қилди.
2017 йилда Италияда 464 минг бола – 2016 йилгига нисбатан 9 минг кам бола туғилган. Италияда туғилиш даражаси пасайиши ўтган 10 йиллик – 2008 йилдан 2018 йилгача сақланиб қолмоқда. Бу вақт ичида туғилиш даражаси 100 минг болага камайиб кетган.
Италия аҳолисининг 60 фоизи 40 ёш ва улардан катталарни, 23 фоизи 65 ёшдан катталарни, 27 фоизи 15-39 ёшлиларни, 13 фоизи эса болалар ва ўсмирларни ташкил қилади.
Охирги маълумотларга кўра, Италия аҳолиси 60 млн кишини ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
11:30 / 08.06.2026
Ўзбекистон аҳолиси ўртача неча ёшда?
22:05 / 29.05.2026
Италия ҳукумати Сицилия мафиясининг миллионлаб евро активларини мусодара қилди
08:53 / 19.05.2026
Ўзбекистонликлар Италия фермер хўжаликларида ишлаши мумкин бўлади
09:20 / 14.05.2026