“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси қошидаги қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш бадиий Кенгашининг хулосасини олиш тартибига эслатма эълон қилинди.

Унга кўра эслатма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил  9 декабрдаги “Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 354-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан концерт-томоша фаолиятини амалга оширишда лицензия олган юридик ва жисмоний шахсларга тушунтириш бериш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қайд этилишича, Кенгаш қўшиқлар ва уларга ишланадиган видеоклиплар савиясини баҳолашда ва лицензиатларнинг аризаларни кўриб чиқишда:

  • қўшиқ матни, мусиқаси, видеоклип дастури (сценарийси)нинг ғоявий-бадиий даражасига;
  • тақдим этилган репертуарнинг миллий анъаналарга ва умуминсоний қадриятларга мувофиқлигига;
  • қўшиқлар ва уларга ишланган ва ишланадиган видеоклиплар (сценарийси)да Ватанга садоқат, севги, муҳаббат ва инсонийлик сингари эзгу ғоялар акс этганлигига эътибор қаратади.
  • Лицензиатнинг одоб-ахлоқ қоидаларига, саҳна маданияти ва ташқи кўриниш маданиятига зид бўлган хатти-ҳаракатлар қилиши ҳамда маънавиятга салбий таъсир кўрсатувчи, томошабинларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилувчи, ахлоқсизлик ғояларини тарғиб этувчи асарлари маъқулланмайди.

Таъкидланишича, клипда умуминсоний ва миллий маданиятга зид бўлган, ножоиз хатти-ҳаракатлар, турли ғоявий таҳдидлар акс этмаслиги лозим. Жумладан:

  • гиёҳвандлик, спиртли ичимликлар тарғиботи;
  • қонли, террористик ҳатти-харакатларни тарғиб қилувчи, уруш ва қўпорувчиликка майл уйғотувчи тасвирлар;
  • динлар ва миллатлар аро нифоқ, зиддият уйғотувчи унсурлар;
  • давлат рамзлари (герб, байроқ, Президент) тасвиридан ножоиз, ноўрин фойдаланиш;
  • турли фирма, компаниялар ҳамда уларнинг маҳсулотларини ошкора ва яширин реклама қилиш;
  • ётоқхона ва бошқа хос хоналарда хонандаларнинг ёнбошлаб, ўзбекона одоб қоидаларига зид ҳолатда қўшиқ куйлаши;
  • оммавий маданиятга хос тарзда очиқ-сочиқ, йиртиқ-ямоқ, ярим-яланғоч кийиниш ҳолатлари;
  • шаҳвоний ҳирс ва беҳаёликни, енгил-елпи ҳаётни тарғиб қилувчи оҳанг ва тасвирлар;