Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукаку «Манчестер Юнайтед»ни кейинги босқичга олиб чиқди
«Манчестер Юнайтед» Англия Кубогининг нимчорак финалида «Ҳаддерсфилд Таун»тўсиғидан ўтди. Ҳаддерсфилддаги «Жон Смит» стадионида кечган учрашув меҳмонлар жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйиннинг 3-дақиқасида Ромелу Лукаку ва Хуан Мата комбинацияси бельгиялик ҳужумчининг голи билан якунланди. Иккинчи бўлим бошида Лукаку Алексис Санчес билан девор услубида ўйнади ва чилилик футболчи Ромелуни яккама-якка вазиятга чиқарди - 2:0.
«МЮ» турнирнинг 1/4 финалига йўл олди, «Ҳаддерсфилд» турнирни тарк этди.
Англия Кубоги
1/8 финал
Ҳаддерсфилд – Манчестер Юнайтед 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 3 Лукаку, 0:2 – 55 Лукаку.
Ҳаддерсфилд – Лессль, Конголо (Мэлоун, 70), Йоргенсен, Хадерджонай (Смит, 70), Шиндлер, Инс, Биллинг, Уильямс, ван Ла Парра (Сабири, 84), Мунье, Кванер.
Манчестер Юнайтед – Ромеро, Линделеф, Шоу, Смоллинг, Янг, Мактомини, Мата (Лингард, 81), Кэррик, Матич, Санчес (Марсиял, 75), Лукаку (Байи, 90).
Мавзуга оид
12:01 / 25.05.2026
«Арсенал» кубок кўтарди, «Сити» ва «Ливерпул» афсоналари билан хайрлашди
10:29 / 10.05.2026
«Сити» пойгага қайтди. Кун ўйинлари
13:31 / 04.05.2026
«Интер» – чемпион, «Реал» «Барса»га тож кийдиришни кечиктирди. Кун ўйинлари
11:48 / 14.04.2026