Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент юридик коллежида курсдошини пичоқлаган ўқувчига ҳукм чиқарилди
Тошкентнинг Учтепа туман суди томонидан Саидкамрон Саидвоҳидовга ҳукм чиқарилди. У Тошкент юридик коллежида 2017 йил октябрида юз берган пичоқбозлик юзасидан асосий айбланувчига айланган. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканалидаги лавҳада хабар қилинди.
Туман суди ҳукми билан курсдошининг умрига зомин бўлган С.Саидвоҳидов 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрь ойи бошларида Тошкент юридик коллежида қотиллик рўй бергани, бир ўқувчи бошқасини пичоқлагани хабар қилинганди. Декабрь ойи охирида эса Тошкент юридик коллежининг собиқ директори Наталья Темирова айни вақтда қамоқда сақланаётгани, унга нисбатан давлат бюджети маблағларини йирик миқдорда талон-торож қилиш, юридик коллежга ноқонуний йўл билан ўқишга кирган талабаларга дипломлар бериш каби айбловлар илгари сурилаётгани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026