2018 йил март ойида Ўзбекистонда «Кенгуру» биринчи халқаро математика танлови бўлиб ўтади.
Танловнинг асосий мақсади - математика масалаларини ечиш қизиқарли ва қувноқ жараён эканлигини намойиш этиш.
Танлов AKSF’нинг Ўзбекистондаги расмий вакили бўлган Olympia МЧЖ компанияси томонидан ташкил этилади. 2018 йилда 80 мамлакатдан бўлган 6 миллиондан ортиқ ўқувчи танловда иштирок этади.
Халқаро математика танлови Ўзбекистонда биринчи марта 2018 йил 17 март куни ўтказилади. Танловда Тошкент шаҳридаги 2-10-синф ўқувчилари иштирок этишлари мумкин.
Танловда иштирок этиш қиймати 30 минг сўмни ташкил этади. Рўйхатга олиш 2018 йил 1 мартгача olympia.uz сайтида ўтказилади.















