Жаҳон | 18:50 / 23.02.2018
19281
1 дақиқада ўқилади

Австралияда тўрт қулоқ ва битта кўзга эга мушук боласи топилди

Фото: Instagram/frank_n_kitten

Австралиянинг Желонг шаҳрида маҳаллий аҳоли вакиллари ноёб мушук боласини топиб олишди. Бу ҳақда Мetro ёзмоқда.

Мушук боласида тўртта қулоқ бор, бундай аномалия нима сабабдан юз бергани номаълум.

Мушук боласи 10 ҳафталик бўлган, уни Фрэнки деб номлашди. Қутқариш учун битта зарарланган кўзни олиб ташлаш бўйича амалиёт ўтказилди.

Фрэнки амалиётдан сўнг ўзини яхши ҳис этмоқда, ўзининг янги уйи ва эгасини топди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид