Рунетнинг энг йирик ўйинчилари Google ва Facebook'нинг йўлини танлашди — улар касодга учраётган лойиҳаларни фаол сотиб олиб, россияликлар ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олувчи бутун бошли экотизимларни яратишмоқда — таом етказиб бериш ва таксига буюртма беришдан то киберспортгача.

Бу йил «Юлмарт» ва Exist онлайн-ритейлерлари Forbes рейтингидан тушиб қолди. Биринчиси баъзи ҳудудлардаги ишини тўхтатиб қўйди ва ҳозир бизнесни бошқа юридик шахслар номига қайта расмийлаштиряпти, иккинчиси эса ликвидлашув босқичида. Икки ҳолатда ҳам бу ҳодисаларга корпоратив можаролар сабаб бўлган. Бу билан бир вақтда рейтингга Biletix онлайн банд қилиш сервиси,  «ОнлайнТрейд.Ру» интернет-дўкони ва SkyEng таълим платформаси қўшилди.

Даромадга оид маълумотлар компанияларнинг ўзи томонидан тақдим қилинган. Бошқа бир ҳолатларда бозор иштирокчилари ва таҳлилчилар ўртасида сўровнома ўтказиш йўли билан олинган баҳолар келтирилади. Биз даставвал Россияда ишлаб чиқилган ёки асосан Россия бозорида фаолият юритувчи интернет-бизнесга ставка қилган компанияларни олганмиз (уларнинг ярмидан кўп даромади онлайн тузилмаларга тўғри келади). Рейтингда хорижий ўйинчиларнинг Россиядаги бизнеси, шунингдек асосан офлайнда ишловчи компаниялар йўқ. Оммавий компаниялар капитализацияси биржанинг 2018 йил 25 январь ҳолатидаги маълумотлар бўйича келтирилган. Қолган барча рақамлар — Forbes экспертларининг баҳоси. У ёки бу компаниянинг реал қийматини сотувчи ва харидор ўртасидаги келишув белгилаб беради. «Сколково — Венчурные инвестиции», ФРИИ, АКИТ, Runa Capital, Almaz Capital ва KPMG экспертларининг маслаҳатлари рейтинг тузишда қўл келди.

Манба: Forbes

2017 йилнинг ноябрида "ФАС" «Яндекс.Такси» ва Uber'нинг Россия ва беш қўшни мамлакат ҳудудида бирлашишини маъқуллади, шартнома 2018 йилнинг қишида ёпилиши керак бўлган. «Яндекс» ва Uber янги компанияга 225 миллион ва 100 миллион доллар сармоя киритади. Бундан ташқари, «Яндекс» бир йилда «Королев» янги қидирув алгоритмини ишга туширди ва Россия аудиторияси учун бозорда нейрон тармоқлар асосидаги «Алиса» номли илк овозли ёрдамчисини намойиш қилди. «Яндекс»нинг асосий даромад манбаи аввалгидек интернет-реклама сотувидан тушган даромад ҳисобланади.