Жаҳон | 18:15 / 23.02.2018
10128
1 дақиқада ўқилади

Стив Жобснинг грамматик хатоларга эга резюмеси аукционда сотилади

Фото: Reuters

Ёш Стив Жобснинг технологиялар соҳасида иш қидириш учун тузилган резюмеси аукциондан сотилади, деб хабар бермоқда Тhe Guardian.

Бир саҳифадан иборат бўлган резюме Жобснинг ўзи томонидан 1973 йилда ёзилган ва қатор имловий ҳамда пунктуацион хатоларга эга.

Масалан, у ўз фамилиясини кичик ҳарф билан ёзган.

Жобс резюмеда ҳайдовчилик гувоҳномаси борлигини, бироқ телефони йўқлигини билдирган.

Ҳужжатнинг тахминий нархи 50 минг доллардан бошланади.

Аукцион 8-15 март кунлари бўлиб ўтади. Шунингдек, кимошди савдога Жобс томонидан 2001 йилда имзо қўйилган, тахминий нархи 25 минг доллар бўлган Mac OS X техник қўлланмаси ва 2008 йилда газетада чиққан ҳамда имзо қўйилган, Жобснинг янги iPhone билан сурати тасвирланган, тахминий нархи 15 минг доллар бўлган мақола ҳам қўйилади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид