Ekopen WorldBuild Tashkent-2018 кўргазмасида турли услубларда ишланган пластик дераза ва эшиклардан иборат композицияни тақдим этиб, энг яхши стенд дизайни мукофотини қўлга киритди.

Пойтахтдаги «Ўзэкспомарказ»да 28 февраль-2 март кунлари бўлиб ўтаётган WorldBuild Tashkent-2018 кўргазмаси, бу – қурилиш соҳасида фаолият олиб борувчи компанияларга ўзи ҳақида маълумот бериб, маҳсулотларини намойиш қилиш учун ажойиб имкониятдир.
Ekopen компанияси – дераза ва эшик конструкциялари учун ПВХ-профилларини ишлаб чиқариш соҳасида тан олинган етакчилардан бири бўлиб, ўз маҳсулотларини худди шу асосда ишлаб чиқариш ва намойиш этиш йўлидан бормоқда. Компания кўргазмада улкан икки қаватли стендни бунёд этиб, кўплаб ташриф буюрувчиларнинг чинакам қизиқишларига сазовор бўлди ва якунда энг яхши корпоратив стенд дизайни номинациясини қолга киритди.

Меҳмонларни жўшқин мусиқалар қарши олмоқда ва қабулхонадаги хушмуомала қизлар эса барча саволлар бўйича маслаҳатлар беришга тайёр. Ташриф буюрувчиларга танловда иштирок этиш учун махсус фотозона ташкил этилган ва иккинчи қаватдаги махсус зонада эса Ekopen вакили билан хотиржам муҳитда муҳим масалаларни муҳокама қилиш ёки шунчаки профессионал бармен тақдим этган бир финжон қаҳвани ичиб, роҳат олиш мумкин.























