Жаҳон | 00:10 / 04.03.2018
17107
1 дақиқада ўқилади

Бразилияда фаррош ўғрини бир челак сув билан қувиб юборди (видео)

Фото: screenshot

Интернетда Бразилиядаги кафелардан бирини тунамоқчи бўлган қуролланган эркакнинг муваффақиятсиз “ови” видеоси пайдо бўлди. 

Босқинчилик вақтида кафеда икки ходима бўлган. Улар кафени тозалаётган бўлганлар. Аёллардан бири раковинада челакка сув йиғаётганини кўриш мумкин.

Жиноятчи кафега кириб, аёлларга тўппончасини ўқталайди. Шунда челакка сув йиғаётган аёл челакдаги сувни ўғрига сепиб юборади. Бундай “илтифот”ни кутмаган ўғри шошганча кафедан қочиб қолади. 

YouTube фойдаланувчилари аёлнинг бу ишига таҳсинлар айтишган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид