Ўзбекистон | 10:09 / 06.03.2018
7930
1 дақиқада ўқилади

Миллий антидопинг агентлигига бош директор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 мартдаги қарори билан Миллий антидопинг агентлигининг бош директори тайинланди.

Қарор билан Нодиржон Ботирович Турсунов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлигига бош директор этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 январь куни президент «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.  Агентликка допинг орқали спортчиларга етказиладиган зарар, инсон соғлиғи учун допинг қабул қилишнинг салбий оқибатлари тўғрисида спорт жамоатчилигини хабардор этиш, Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш, халқаро ташкилотлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги белгиланган.

Мавзуга оид