Жаҳон | 14:52 / 07.03.2018
26442
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг санкция сиёсати заифлик белгиси - Путин

Фото: Газета.Ru/Артем Сизов

АҚШнинг санкция сиёсати куч эмас, балки заифлик белгиси саналади. Бу ҳақда Россия етакчиси Владимир Путин Владимир Соловьёвнинг «Жаҳон тартиби 2018» фильми учун интервьюсида маълум қилган.

«Ҳаммани қандайдир рўйхатга киритишди, барчани душман, деб эълон қилишди. Бу куч эмас, балки заифлик белгисидир, бунда битта поқилдоқ билан барчани қўрқитишмоқчи, бундай бўлмайди. Бу вазиятдан етарли даражада хабардорсизликни англатади», - дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ қуруқликдаги қўшинлари киберқўмондонлиги раҳбари генерал-лейтенант Пол Накасоне Москва Вашингтондан «қўрқмаётгани», Россияга қарши санкциялар эса деярли муваффақиятсиз бўлгани ҳақида маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, барча жорий этилган санкциялар Оқ уй умид қилган босиб турувчи эффектни бермаган.

 

Мавзуга оид