Спорт | 00:42 / 09.03.2018
6830
1 дақиқада ўқилади

Йозеф Блаттер футболдан четлатилиши қайта кўриб чиқилишини истамоқда

Фото: thenational.ae

ФИФАнинг собиқ раҳбари Йозеф Блаттер федерациянинг ахлоқ қўмитасидан унинг футбол фаолиятидан четлатилиши иши қайта кўриб чиқилишини сўрамоқчилигини айтди.

“2,5 йил ўтди, бироқ ҳеч нарса ўзгармади. Мен четлатиш бекор қилиниши бўйича ахлоқ қўмитасининг қарорини олмоқчиман. Мен вазиятни қандай ўзгартириш мумкинлигини тушунишга уринмоқдаман. Умид қиламанки, барчаси яқин 3 ой ичида аёнлашади”, деб айтган Блаттер. 

Блаттер ФИФАдаги коррупция можароси сабабли 2015 йил 2 июнда ўз лавозимидан кетишини эълон қилган. ФИФАнинг ахлоқ қўмитаси 2015 йил 21 декабрда Блаттерни футбол фаолиятидан 8 йилга четлатишга қарор қилган. Блаттер ташкилотга 1998 йилдан 2015 йилгача бошчилик қилган. 

Мавзуга оид