Эндиликда рентабеллик даражаси 20 фоизгача бўлганда мобил операторлар учун даромад солиғи ставкаси 14 фоизни ташкил этади (аввал – 7,5 фоиз). Бу ҳақда Spot ёзмоқда.

«Мобил алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар юридик шахслар даромадига солиқ ставкаси қўллаш қоидалари»га ўзгаришлар Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг тегишли қарори билан киритилди. Ҳужжат 7 март куни эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2017 йилда мобил алоқа абонентлари сони 1,4 миллионга кўпайиб, 22,8 миллион кишини ташкил этгани хабар берилганди.