Чумолиларнинг iPhone атрофида “рақсга тушиши” фойдаланувчиларни ўйлантириб қўйди
Интернет фойдаланувчиларини қўнғироғи чалинаётган iPhone атрофида чумолиларнинг бир йўналишда айланиб юришлари видеоси қизиқтириб қўйди. Видеода чумолилар аввал смартфон атрофида бетартиб ҳаракатланаётганлари, смартфон қўнғироқни қабул қилиб янграётганда эса унинг атрофида жўр бўлиб, бир йўналиш бўйича айланаётганларини кўриш мумкин.
Баъзи фойдаланувчилар чумолиларнинг бу антиқа хатти-ҳаракатларига телефоннинг вибрацияси таъсир қилганини тахмин қилишган бўлса, бошқалари ҳамма гап магнит нурланишида эканини айтишган. Бошқа бир фойдаланувчилар чумолиларнинг видеода янграётган мусиқадан ўзгача мусиқага қандай ҳаракат қилишини билишни истаганлар. Яна бир қисм фойдаланувчилар эса умуман ушбу видеонинг ҳақиқийлигига шубҳа билдиришган.
Мавзуга оид
12:58 / 13.11.2024
Мобил қурилмалар эраси: энг кўп сотилган телефонлар
21:56 / 08.11.2024
iPhoneʼнинг янги функцияси полициячиларнинг зарарига ишламоқда — ОАВ
16:30 / 29.10.2024
Индонезияда iPhone 16 сотуви тақиқланди
22:39 / 28.10.2024