Европа Иттифоқи Сент-Китс ва Невис, Багам ороллари ва Виргиния оролларини (АҚШ) офшор ҳудудлар рўйхатига киритди. Бу ҳақда Европа кенгаши хабарида маълум қилинган.

Шунингдек, ушбу рўйхатдан Маршалл ороллари, Сент-Люсия ва Баҳрайн чиқарилгани маълум қилинган.

Январда офшор ҳудудлар рўйхатидан Панама, Жанубий Корея, БАА, Барбадос, Гренада, Макао, Мўғулистон ва Тунис чиқарилгани маълум қилинган.