Жаҳон | 16:45 / 16.03.2018
12014
1 дақиқада ўқилади
Украина Россия билан иқтисодий алоқаларни буткул узмоқчи
Украина бош вазири Владимир Гройсманнинг маълум қилишича, мамлакат ҳукумати Украина ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик дастурини тўхтатиб қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «112 Украина» телеканали хабар берди.
«Биз иқтисодиётимизни Россия томонидан мунтазам равишда ўтказиб келинган ҳолатлардан чиқариб олиш устида ишламоқдамиз. Мен топшириқ бердим, биз ҳозирда ҳукумат қарорини тайёрламоқдамиз, ўйлашимча, чоршанба куни уни қабул қиламиз. У 2011 йилда имзоланган иқтисодий ҳамкорлик дастурини тўхтатиб қўйиши керак бўлади», - дея айтиб ўтди Гройсман.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Донбассдаги тинчликпарварлар бўйича баёнот берганди.
Мавзуга оид
17:24 / 14.11.2024
The Times: Киев бир неча ой ичида оддий атом бомбасини яратиши мумкин
16:08 / 14.11.2024
Блинкен: АҚШ Трамп келишидан олдин Украинага ёрдамни кучайтиради
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024