Жаҳон | 17:09 / 16.03.2018
11049
1 дақиқада ўқилади

Воронежда ўзбекистонлик йигит бир килограмм героин билан ушланди

Фото: CA News

Воронежда Ўзбекистон Республикасидан бўлган 24 ёшли йигит суд қилинади. У ўта катта миқдорда гиёҳванд моддани ўтказишга уринган, тинтув чоғида ундан бир килограммдан ортиқ героин топилган.

Воронеж области прокуратураси матбуот хизмати хабарига кўра, йигит Воронежга 2017 йилнинг июнида келган. У Ўзбекистонда ўз ресторанини очмоқчи бўлган, бироқ керакли пулни ишлаб топа олмаган. Шу сабабдан Ўзбекистон фуқароси героин сотиш билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳ аъзосига айланган.

Йигит катта миқдорда наркотикларни олиб, уларни ўрамларга жойлаштирган ва маълум бир жойларга яшириб чиққан. Афтидан, у Воронежда героинни ўтказиш бўйича йирик тармоқни ташкил этмоқчи бўлган, сабаби тинтув пайтида ундан бир килограммдан ортиқ гиёҳванд модда топилди.

Айни дамда ушбу ҳолат бўйича жиноий иш судга юборилган. Ўзбекистонлик йигит 20 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Мавзуга оид