Россияда Британия Кенгаши (British Council)нинг фаолияти тўхтатилмоқда, бу унинг тартибга солинмаган мақоми туфайли рўй беряпти. Бу ҳақда Россия ТИВ сайтида хабар берилган.

«Британия Кенгашининг Россия Федерациясидаги фаолияти унинг тартибга солинмаган мақоми туфайли тўхтатилмоқда», - дейилади хабарда.

Аввалроқ, Россия британиялик 23 дипломатни мамлакатдан чиқариб юбораётгани хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, 15 март куни Буюк Британия мудофаа вазири Гэвин Уильямсон Москванинг Британиядан бўлган дипломатларни мамлакатдан чиқариб юбориш бўйича жавоб чоралари ҳақидаги ваъдасини изоҳлаб, унга «овозни ўчиришни» маслаҳат берганди.