Остона шаҳрида "Қозоғистонда Ўзбекистон туризми йили" дастури доирасида фаол тадбирлар кетма-кетлиги давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакилларининг хабар беришича, Остона шаҳридаги "Хан Шатир" савдо-кўнгилочар марказида Қозоғистон-Ўзбекистон Туристик форуми доирасида "Буюк Ипак йўли" брендига бағишланган флеш-моб бўлиб ўтди.


Флеш-мобда икки мамлакатнинг 50 нафар талаба ва кўнгиллилари иштирок этишди. Улар маҳаллий вақт билан соат 14:00да "Хан Шатир" савдо-кўнгилочар маркази атриумида тўпланишди ва қозоқ ҳамда ўзбек миллий рақслари - "Қара Жорға" ва "Андижон полкаси" рақсларини намойиш қилишди.














