Жаҳон | 10:04 / 21.03.2018
28551
1 дақиқада ўқилади

Трамп Путинга ташвишда эканини билдирган

Фото: Россия президенти матбуот хизмати

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия етакчиси Владимир Путин билан ўзаро мулоқот давомида Путиннинг Америка мудофаасини четлаб ўтиши мумкин бўлган қурол ишлаб чиқилаётгани ҳақидаги сўзларидан ташвишга тушганини билдирди. Бу ҳақда The New York Times хабар бермоқда.

Трампнинг қўшимча қилишича, мамлакатлар ўртасидаги қуролланиш пойгасида кескинликни пасайтириш тарафдоридир.

Аввалроқ, АҚШ қуролли кучларининг стратегик қўмондонлиги раиси генерал Жон Ҳайтен Қўшма Штатларда Россия ҳамда Хитойнинг гипертовушли қуролидан ҳеч қандай ҳимоя йўқ эканини маълум қилганди.

Бундан ташқари, Жон Ҳайтен АҚШнинг сувости кемалари Россияни йўқ қилиб юбора олиши ҳақида айтиб ўтганди.

Мавзуга оид