Жаҳон | 13:40 / 22.03.2018
19516
1 дақиқада ўқилади

«Кўзлари қўрқувга тўла эди». Савченко Порошенко ҳақида гапирди 

Фото: Reuters

Украина Олий радаси депутати Надежда Савченко мамлакат президенти Пётр Порошенконинг кўзларидаги қўрқув ҳақида айтиб берди. Унинг билдиришича, бу унинг қўлини сиқаётганида рўй берган.

Савченконинг NewsOne телеканали эфирида маълум қилишича, мамлакат ҳукумати унинг қайтганидан қўрқиб кетган.

«Мени кўпроқ ўлган ҳолатимда кўришмоқчи бўлишганини яхши тушунгандим. Порошенко теракт эҳтимоли ҳақида ҳисобот беришни бошлашганида қўрқиб кетмади. У мени кўрганида, мен унинг қўлини сиқаётганимда қўрқиб кетди. Мен унинг ўша пайтдаги қўрқув тўла кўзларини фақатгина парламент залида, кимдир менда гранатлар борлиги ҳақида миш-миш тарқатганида кўрдим», - дея айтиб ўтган Савченко.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Савченко кутилмаган видеони эълон қилганди.

Мавзуга оид