Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижда фавқулодда вазиятларда жабрланганларга ҳокимликлар томонидан ёрдам кўрсатилади
Хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Ҳукумат қарори (ВМҚ-206, 18.03.2018 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қарорда белгиланишича, фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам ишларини молиялаштириш Вазирлар Маҳкамасининг заҳира маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Қарор билан тасдиқланган низомда хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган фуқароларга ёрдам кўрсатиш, ҳалок бўлганларни эвакуация қилиш тартиби белгилаб берилмоқда.
Хусусан, хорижий давлатлар ҳудудида содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатида Ўзбекистон фуқаролари жабрланган тақдирда 3 соат ичида Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар, Ички ишлар, Мудофаа, Соғлиқни сақлаш ва бошқа вазирлик идораларнинг вакилларидан иборат махсус гуруҳ фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудга учиб (жўнаб) кетиши лозим.
Шунингдек, низомда ҳар бир ташкилотнинг фавқулодда вазият содир бўлганда бажариши лозим бўлган функциялари белгилаб берилади.
Жумладан, эндиликда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фавқулодда вазиятларда жабрланганларга ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ижтимоий ёрдам кўрсатиши лозим.
Мавзуга оид
08:57 / 01.06.2026
Вазирлик ва ҳокимликлар “яшил рейтинг” асосида баҳоланади
08:38 / 05.03.2026
Топ-300 хорижий университетларга кирган ёшлар ва педагоглар қўллаб-қувватланади
09:31 / 03.03.2026
Ҳаво мониторинги ва тозалаш ускуналари ўрнатган корхоналар рағбатлантирилади
13:35 / 29.01.2026