Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бағишланган халқаро анжуманга Қозоғистон мезбон бўлади
Қозоғистон Республикаси жорий йил куз фаслида Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш ва абадий тинчликка эришиш учун мамлакатда аёл-қизлар ҳуқуқини ҳимоя қилишга бағишланган халқаро анжуманга мезбонлик қилишини билдирди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири Қозоғистон Республикаси ташқи ишлари вазири Қайрат Абдрахмонов сўзларига таянган ҳолда хабар берди.
«Қозоғистон ҳукумати Афғонистондаги вазиятни ижобий томонга ўзгариши кўп томондан аёл-қизлар ҳуқуқини ҳимоя қилишга боғлиқ эканини чуқур англаган ҳолда, жорий йил куз фаслида ушбу масалага бағишланган халқаро анжуманга мезбонлик қилишини билдирмоқчиман», дейди Абдрахмонов.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Мубашар Жавод Акбар ҳам афғон масаласида аёл-қизлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш масаласига алоҳида эътибор қилиш зарурлигини билдирганди.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026