Ғиждувон шаҳрида истиқомат қилувчи Равшан бобо Тилавов бу йил 93 баҳорни қаршилади. Бу пири бадавлат инсон бир умр ота-бобосининг ҳалол касби — сартарошлик билан шуғулланиб келган ва 1992 йили нафақага чиққан. Бобо 1953 йилдан буён меҳнат қилиб келган, Ғиждувон шаҳридаги Юсуф Ҳамадоний кўчасида, туман ИИБ паспорт столи биқинида жойлашган, ер майдони 184,5 кв.м, қурилиш майдони 14,4 кв.м бўлган аҳолига маиший кўрсатиш биносида ўғли — музлатгичлар ва совутгичлар созловчи уста Маҳмуд Равшанов ишлай бошлайди.

Эски, унниққан, 60 йил аввал барпо этилган кўҳна бино аввал сартарошхона, кейин устахона бўлганини бутун Ғиждувон аҳли билади.

Замон ўзгармоқда, ҳамма жойда замонавий бинолар қурилмоқда. М.Равшанов ҳам ўзи ва отаси узоқ йиллардан бери ишлаб келган бинога эгалик ҳуқуқини чиқартириш, замонавий бино қуриш, аҳолига иш ўрни яратиш мақсадида Ғиждувон туман ҳокимлигига 2015 йил бошларида устахона жойлашган ерни расмийлаштириб беришни сўраб мурожаат қилади.

Туман ҳокимли ерга эгалик ҳуқуқи суд тартибида ўрнатилишини айтади ва М.Равшанов судга мурожаат қилади ва фуқаролик ишлари бўйича туман суди мурожаатни ҳар томонлама ўрганиб чиқиб, ушбу ерни ФКнинг 187-моддасига асосан, 15 йилдан ортиқ вақт мобайнида ўзиники каби, ошкора, ҳалол фойдаланиб, шу ерни обод қилиб, инсофли фойдаланувчи сифатида фаолият кўрсатиб келаётганлиги учун ушбу бинога ва уни ўраб турган ҳудудни 2015 йил 2 апрелда 3-877-15-сонли иш билан ҳокимлик ва туман кадастр бўлими вакиллари иштирокида, судья Ш.Раззоқов раислигида ўтган очиқ суд мажлисида эгалик ҳуқуқи беради.

(Бу орада туман ИИБ паспорт столи ва устахонани ажратувчи темир тўсиқ ўрнига тўғри қилиб девор олиш, девор устига тиканли сим ўрнатиш масаласи кўндаланг бўлади. Ушбу деворни 206-корхона қуриб беради, кейинчалик М.Равшанов (ўзининг айтишича) деворга кетган харажатларни корхонага тўлаб бериш шарти билан. Деворни кўтариш асносида маиший хизмат кўрсатиш устахонаси ва 206-корхона ўртасини тўсиб турувчи девор ҳам йиқитилади ва янги деворни тиклашда унинг ғиштларидан фойдаланилади — 206-ХКМК ва сартарошхона ораси очилади, буни эслаб қолинг!)

Хуллас, суд орқали эгалик ҳуқуқини қўлга киритгач, М.Равшанов туман кадастр бўлимига мурожаат қилади, кадастр ҳужжатларига бинонинг шарқ томонидаги қўшниси — туман ИИБ ҳужжатга эътирозсиз муҳр ва имзо қўйиб беради, бироқ шимол ва ғарб томондан қўшни 206-сонли қурилиш ташкилоти