Спорт | 18:49 / 29.03.2018
19561
1 дақиқада ўқилади

Месси янги бизнес бошлади

Фото: Getty Images

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испаниянинг Ибица оролида меҳмонхона сотиб олди.

The Sun хабарига кўра, меҳмонхона машҳур курортнинг иккинчи қирғоқ чизиғида жойлашган. Бу ҳудуд сайёҳлар орасида жуда машҳур ҳисобланади.

Месси меҳмонхона учун қанча тўлагани маълум эмас. Бинода 52та хона мавжуд бўлиб, бир кунлик тунаш нархи 525 фунтгача бориши мумкин.

Ар-деко услубидаги бу бино 1959 йилда қурилган, 2014 йилда тўлиқ қайта қуриш ишлари олиб борилган. Меҳмонхонада улкан бассейн ҳамда томдаги бар мавжуд.

Бундан аввалроқ Лионель Месси Барселона вилоятида, Сиджессда 26 миллион фунт стерлингга меҳмонхона сотиб олганди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид