Бир муддатлик узилишдан кейин Telegram мессенжери яна ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Бугун тахминан соат 13:20 ларда Европа, Яқин Шарқ ва МДҲ давлатларида уч соатдан ортиқ вақт ишламаган мессенжер соат 16:20 ларда ишлаб кетди.
Бундан аввалроқ, Telegram асосчиси Павел Дуров мессенжер ишида кузатилаётган носозлик Европадаги серверларда электр токи узилиши натижасида юзага келганини маълум қилган эди.












