Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда Тожикистон билан чегарадаги мадрасага авиазарба берилди, ўнлаб қурбонлар бор
Афғонистонда толиблар билан кураш олиб бораётган ҳарбий-ҳаво кучлари Тожикистон билан чегарадаги Кундуз вилояти Дашт-а-Арчи туманидаги мадрасага авиазарба берди. Бу ҳақда Tolonews маҳаллий телеканали хабар қилмоқда.
Вилоят кенгаши хабарига кўра, ҳужум оқибатида тахминан 50 киши ҳалок бўлди. Унинг маълумотларига қараганда, ҳалок бўлганлар орасида – кўплаб толиблар ва маҳаллий аҳоли вакиллари.
Pajhwok ахборот агентлиги маълумотларига кўра, камида 20 нафар инсон маҳаллий шифохонага олиб кетилди.
Авиазарба пайтида бинода 200дан ортиқ киши бўлган, жумладан «Толибон» олий кенгаши аъзоларидан бири ҳам. Ҳаво ҳужуми давомида мадраса биноси бутунлай вайрон бўлган.
Мавзуга оид
10:15 / 18.04.2026
Президент фармони: айрим оилаларга коммунал имтиёз берилади
07:58 / 27.02.2026
Покистон Афғонистон пойтахти Кобулга авиазарбалар берди
16:58 / 09.06.2025
Самарқанддаги Тиллакори мадрасаси реставрация қилинади
20:57 / 23.08.2024