Россия, Эрон ва Туркиядан ташқари, Сурияга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш учун ҳеч ким ҳеч нарса қилаётгани йўқ. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Туркия ҳамда Эрон етакчиси Тоййиб Эрдўған ва Ҳасан Руҳоний билан ўтказган музокаралари якуни бўйича маълум қилди.
"Сиёсий ечим топишдан ташқари, одамлар нормал шароитларда яшаши ҳам керак. Капитал, йирик сармояларсиз, жумладан, четдан ҳам, ҳеч нарсани қилишнинг уддасидан чиқа олишмайди. Шунинг учун биз жаҳондаги барча давлатларни фақат сўзда эмас, балки амалда ҳам ўзларини кўрсатишларини сўраймиз. Барча бошланишига гуманитар ёрдамга қўшилиш лозимлиги ҳақида гапирмоқда, бироқ Эрон, Туркия ва Россиядан бошқа ҳеч ким айтарли иш қилаётгани йўқ. Биз БМТ йўналиши бўйича катта гуманитар ёрдамлар етказиб берилишини кўрмоқдамиз, бироқ бу етарли эмас. Сурия иқтисодиёти, инфратузилмасини тиклаш бўйича умумий ишга қўшилиш лозим", - дея айтиб ўтди Путин.

















