Жаҳон | 14:00 / 10.04.2018
9644
1 дақиқада ўқилади

Юлия Скрипаль «хавфсиз жойга» олиб кетилган

Фото: Facebook

Юлия Скрипаль Солсберидаги шифохонадан чиқарилди ва «хавфсиз жойга» олиб кетилди. Бу ҳақда «Би-би-си» манбаларга асосан хабар бермоқда.

Аввалроқ Юлия Скрипаль шифохонадан чиқарилиши маълум қилинганди. “Мен Британия оммавий ахборот воситалари Юлиянинг шифохонадан чиққани ҳақида хабар бераётганини кўрдим, бирор нарсани билиш учун элчихонага ҳам, “Би-би-си”га ҳам қўнғироқ қилмоқдаман, бироқ ҳозирча ҳеч қаерда гўшакни кўтаришмаяпти”, деган Юлиянинг қариндоши Виктория Скрипаль.

Бундан ташқари, Россия Скрипалларнинг махфий кўчирилишини фуқароларни ўғирлаш сифатида баҳолашини маълум қилди.

Мавзуга оид