Ўзбекистон Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг минерал-хомашё ресурсларидан фойдаланиш, разведка ва тадқиқот ишлари бўйича келишувига қўшилишни режалаштирмоқда. Ўзбекистон президентининг «Халқаро келишувга қўшилиш ҳақида»ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинган.
МДҲнинг бундай келишуви 1997 йилнинг 27 мартида Москвадаги ҳукумат раҳбарлари саммитида имзоланганди.
Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ушбу келишувни амалга ошириш учун тегишли давлат органи сифатида кўрсатилган.















