Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара хизмати раҳбарлари 7 апрель кунги ҳодиса юз берган жойни кўздан кечирди
Ўзбекистоннинг Наманган вилояти Заркент қишлоғида Қирғизистон Республикаси Давлат чегара хизмати раиси полковник Уларбек Шаршеев ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари – чегара қўшинлари қўмондони генерал-майор Руслан Мирзаевнинг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Knews хабар тарқатган.
Музокаралар давомида чегара хизматлари раҳбарлари давлат чегарасининг Қирғизистон-Ўзбекистон участкасидаги вазиятни муҳокама қилишди. Томонларнинг фикрича, Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара маҳкамалари томонидан аввал эришилган алоҳида протокол қарорлари тўла ҳажмда бажарилмаяпти ва қирғиз-ўзбек муносабатларининг янги даражасини ҳисобга олган ҳолда тўлдирилиши лозим.
Шундан сўнг икки республиканинг чегара делегациялари Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Аксийск тумани Мамай қишлоғидаги воқеа жойига келишди, бу ерда чегара туманлари маъмуриятлари раҳбарлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари вакиллари билан 7 апрель куни юз берган воқеа жойи кўздан кечирилди.
Шу билан бирга, Қирғизистон томони 2018 йилнинг бошидан бери қирғиз-ўзбек давлат чегарасида ўзбек ҳарбий хизматчиларининг қурол қўллаши билан юз берган икки ҳодисага Ўзбекистон делегацияси эътиборини тортган.
Учрашув давомида томонлар чегара нарядлари томонидан қурол қўлланилиши энг сўнгги чора экани, шунинг учун чегарачилар кўриб турганида давлат чегарасини бехосдан бузиш ҳолати юз берганида, ҳарбий хизматчилар томонидан қурол қўлланиши қатъий тақиқланганини таъкидлашди.
7 апрель куни Мамай қишлоғида рўй берган ҳодисани барча томонлама суриштирувдан ўтказиш мақсадида қўшма ишчи гуруҳи ташкил этилди, унинг таркибидан Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти бўйича ва Ўзбекистоннинг Шарқий йўналиш бўйича чегара вакиллари, шунингдек, чегараолди ҳудудлар туман маъмуриятлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, прокуратура ва кадастр хизматлари раҳбарлари жой олди.
2018 йил апрель ойининг учинчи ўн кунлигида Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара вакиллари аппаратларининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказиш режалаштирилган, унда чегараолди ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинади.
Чегара маҳкамалари раҳбарлари амалий учрашув якунлари бўйича баённома имзолашди, унда чегара масалалари бўйича ҳукуматлараро Келишувларга қатъий риоя этиш, уни амалга ошириш, икки давлат чегара маҳкамалари раҳбарлари томонидан аввал эришилган қарорлар ва келишувларни бажариш мажбурияти бор.
7 апрель куни Қирғизистон Давлат чегара хизмати Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари Қирғизистон ҳудудида турган шахсга қарата ўқ узгани ҳақида хабар тарқатди. Нашрларда маълум қилинишича, Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Кербент шаҳри яқинида юз берган ҳодиса оқибатида 1984 йилда туғилган Қирғизистон фуқароси шифохонада вафот этган.
Шу куни Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги чегарадаги ҳодиса юзасидан Ўзбекистонга нота йўллади.
Мавзуга оид
18:02 / 23.12.2024
Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокимини «Данк» ордени билан мукофотлади
17:23 / 21.12.2024
Садир Жапаров Европарламентни Қирғизистон сиёсатига аралашмасликка чақирди
18:05 / 20.12.2024
Садир Жапаров: Қирғизистонда тежалган ҳар бир литр сув қўшниларимизга ёрдамдир
17:37 / 20.12.2024