АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Ҳейлининг маълум қилишича, Қўшма Штатлар Суриянинг Дума шаҳрида юз берган кимёвий ҳужумни суриштирувдан ўтказиш бўйича Россия резолюциясига қарши чиқди, сабаби Россия ҳукумати аввалдан бу ҳодиса ҳақиқатдан юз берганига ишонмаган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Россия ўз лойиҳасига бир нечта таклифларни киритди, улар анча муаммоли. Шунингдек, Россия халқаро суриштирувдан камчилик топишга уринмоқда. Резолюция Россия ва Сурия президенти Башар Асад режимини ҳайдовчи ўрнига қўймоқда. Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилоти миссияси далилларни аниқлаш бўйича тайёргарлик билан шуғулланиши муҳим нарсага айланади. Бизга Думага алоқадор бўлган барча нарса ёлғон эканини айтаётган ўша ҳукумат Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилоти билан эзгу ният руҳида ишлашига ишониш таклифи берилди», - дея айтиб ўтди Ҳейли БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида.

Шунингдек унинг маълум қилишича, резолюция лойиҳасида КҚТТ экспертлари фаолиятининг «микроменежменти» бор – унинг сўзларига кўра, лойиҳада «терговчилар қаерга бориши лозимлиги» белгилаб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТ Хавфсизлик Кенгашида Сурия бўйича бир қарорга кела олишмагани хабар берилганди.