12:27 / 11.04.2018
12805

Never give up! Чемпионлар лигаси тарихидаги супер «камбэк»лар

Фото: Getty Images

Европа чемпионлар лигаси ҳайратомуз мусобақа. Унда кутилган ва кутилмаган натижалар қайд этилиши мумкин. Шу билан бирга эмоцияларга бой фантастик ўйинлар ҳам тез-тез учраб туради. Бу ерда ҳеч нарсани олдиндан айтиб бўлмайди.

Кеча «Рома» буни яна бир марта исботлади. Жамоа «Барселона» билан ўйинда Чемпионлар лигаси тарихида ўта ноёб натижалардан бирини қайд этишга муваффақ бўлди. Ўз навбатида Tribuna.Uz ЕЧЛ плей-офф босқичларида қайд этилган ақл бовар қилмас суперкамбэкларни ёдга олиб ўтишга қарор қилди.

2003-04. «Депортиво»

Чемпионлар лигаси тарихидаги энг ажабтовур мавсум дея қараладиган 2003/04 йилги мавсумда финалга қадар «Порту» ва «Монако» жамоалари етиб боришган. «Реал», «Барселона», инглиз жамоалари ва ўша даврларнинг гегемони, амалдаги чемпиони «Милан» ҳам ҳатто ярим финалга қадар етиб бора олмаган. Жамоани чорак финалда. Испания футболида ўша вақтларда бўрондек пайдо бўлган «Депортиво» чиқариб юборганди. Аслида биринчи учрашувдан сўнг «Милан» ҳақиқий фаворит эканини исботлаган ва йирик ҳисобда ғалаба қозонганди. Деярли ҳамма амалдаги чемпионнинг ярим финалга чиққанига ишонганди. Биргина «Депортиво»дан ташқари. Тристан, Луке, Валерон каби янги юлдузларни дунёга танитган клуб жавоб учрашувда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Аммо ярим финалда «Монако» уларга ҳеч қандай имконият қолдирмаганди.

2016-17. «Барселона»

Тақдирнинг бешафқатлигини қаранг. Бир йил муқаддам «Барселона»нинг ўзи ҳали ҳеч бир жамоа уддалай олмаган ишни уддалаганди. Ўйинга ортиқча тўхталиб ўтирмаймиз. Чунки шу куни амалга ошган ишларни шунчаки эсдан чиқариб бўлмайди.

2017-18. «Рома»

Тақдир ҳазилини кўрингки, бир йил этиб энди «Барселона»ни шу аҳволга солди. «Рома» футболчилари Де Росси ва Манолас биринчи учрашувда автоголлари билан жамоа мағлубиятига сабабчи бўлишганди. Жавоб учрашувида айнан улар ҳал қилувчи голларни киритиб римликлар тарихий натижа қайд этишини таъминлади.

Мавзу
Европа Чемпионлар Лигаси
12 сентябрдан Европа Чемпионлар Лигасида янги мавсум старт олди. 8 гуруҳда 4тадан жамоа кузги баҳсларга киришди.
Барчаси
Top